Жамият | 08:16 / 23.10.2017
5465
1 дақиқада ўқилади

Швейцарияда ўсмир болта билан ўткинчиларга ҳужум қилди

Швейцариянинг Флумс коммунасида ўсмирнинг болта билан ҳужум қилиши туфайли бир неча киши жабрланди. Бу ҳақда ҳодиса юз берган Санкт-Галлен кантони полицияси хабар берган.

"Якшанба куни, тахминларга кўра, латвиялик 17 ёшли ўсмир ҳужум давомида бир неча кишини болта билан жароҳатлади", - дея хабар беришди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари. Уларнинг таъкидлашича, ҳодиса кечқурун юз берган ва шаҳар майдонидаги ҳужумдан бошланган.

Шундан сўнг ўсмир ўғирланган автомобилда қочишга уриниб кўрган, бироқ ЙТҲга учраган. Яширинишга ҳаракат қилган шахс ёқилғи қуйиш шохобчасида яна бир неча кишига ҳужум қилган, сўнг полиция уни ўқотар қуролдан фойдаланган ҳолда қўлга олди. Шу билан бирга, ўсмир яраланган.

Фото: @NST_Online

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ҳодисани терроризм билан боғлашаётгани йўқ, ҳамда ўсмир бир ўзи ҳаракат қилган, деган фикрдалар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид