Спорт | 22:53 / 23.10.2017
5289
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда қишки Олимпиаданинг барча объектлари қуриб битказилди

Фото:EPA-EFE/JEON HEON-KYUN

2018 йилги қишки Олимпиаданинг барча спорт ареналари ва инфратузилма объектлари қурилиши якунланди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

"Мен бугунги кунда барча спорт ва бошқа объектлар қурилиши якунланганини эълон қила оламан. Биз барча спортчилар ҳаётларининг бу онларини энг яхши шароитларда ўтказишларини истаймиз. Барча инфратузилма, жумладан юқори тезликдаги темир йўл ва автотрасса қурилиши якунланди. Пхенчхандаги мусобақалар тарихдаги энг катта қишки Олимпия ўйинлари бўлади", деб айтган 2018 йилги Олимпиада ташкилий қўмитаси президенти Ли Хи Бом.

Ўйинлар Пхенчханда 9-25 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид