Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияга саёҳатга юбориш ваъдаси билан фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди
Мирзо Улуғбек туманида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Латвияга сайёҳатга юбораман деб 2.750 АҚШ доллари ва 300.000 сўм пулини алдаб олиб, ўз эҳтиёжига ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
Мирзо Улуғбек туманида 23 октябрь куни соат 20.54да, жорий йилнинг 15 май куни соат 13.38да, 1985 й.т., «Жалолиддин Омад» МЧЖ раҳбари, муқаддам 2012 йилда Юнусобод туманида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 м. 2 қ., 211 м. 2 қ., 2014 йилда Шайхонтоҳур туманида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 м. 1 қ. 211 м. 1 қ., 26.01.2017 йилда Чилонзор туманида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 м. 2 қ. билан судланган, Учтепа тумани, Зарафшон 1-тор кўчасида яшовчи И.А. Лашкарбеги кўчасида жойлашган Латвия давлати элчихонаси олдида, 1982 й.т., Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Н.Бухорий кўчасида яшовчи Р.Х.га Латвия давлатига саёҳатга бориш учун виза олиб беришини ваъда қилиб, 2.750 АҚШ доллари ва 300.000 сўм пулини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборгани аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро И.А.га нисбатан Мирзо Улуғбек туман ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-м. 1-қ. билан жиноят иши қўзғатилди.