Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Филиппин қурол етказиб бериш бўйича биринчи шартномани имзолади
Россия ва Филиппин ҳарбий-техник соҳа бўйича биринчи шартномани имзолади. Унга кўра, РПГ-7В граната отувчи қуроллари ва уларга зарур қисмлар етказиб берилади.
Ҳужжатга "Рособоронэкспорт" бош директори Александр Михеев ҳамда Филиппин мудофаа вазири Делфин Лорензана РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу гувоҳлигида имзо қўйишган. Бу АСЕАН давлатлари мудофаа вазирларининг Кларкда бўлиб ўтаётган йиғилиши доирасида рўй берди.
Келишув деталлари ошкор этилмаяпти.
Филиппин шу пайтга қадар Бруней билан бирга, Осиё-Тинч океани минтақасида Россия қурол-яроғини харид қилмаган ягона давлат бўлиб қолаётганди. Бироқ ҳукумат тепасига президент Родриго Дутерте келгач, Манила Москва билан ҳарбий-техник ҳамкорликни йўлга қўйишга қизиқиш билдира бошлади.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026