Жамият | 21:25 / 24.10.2017
6396
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда перинатал хизматлар кўрсатиш учун харажатлар қанчага тушади?

Фото: ЮНИСЕФ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ перинатал хизматлар учун сарфланадиган харажатлар ҳажмини аниқлаш мақсадида изланишлар олиб бормоқдалар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ 2017 йилнинг июнь-июль ойларида Хоразм ва Сурхандарё вилоятларида миллий ва халқаро экспертлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларини тақдим этиш учун семинар ўтказди. 

Мазкур тадқиқот бюджетни режалаштиришни яхшилаш мақсадида, турли хилдаги муассасаларда кўрсатилаётган перинатал хизматлар учун харажатларни ҳисоб-китоб қилишга қаратилга эди. Йиғилган маълумотларга кўра, ЮНИСЕФ экспертлари умумий ва батафсил харажатлар бўйича ҳисоб-китобларни акс эттирувчи ҳисоботни ва кўрсатилаётган перинатал хизматлар сифатини кафолатлашга қаратилган бюджетлашни янада яхшилаш бўйича тавсияларни тақдим қилдилар.

Фото: ЮНИСЕФ

Ушбу тадқиқот Ўзбекистонда перинатал хизмат кўрсатишга сарфланадиган амалдаги ва норматив харажатлар бўйича сарф-харажатларни илк маротаба баҳолаш имконини беради.  Норматив харажат муайян йўриқномалар асосида амалга оширилган хизматлар учун харажатларни белгилайди, амалда зарур бўлган хизматлар учун харажатларни ўзида акс эттиради. Бундай таҳлил кенг қамровли маълумотлар тўплаш, ишонарли восита ва методологиялар асосида бажарилади.

Фото: ЮНИСЕФ

“Ушбу баҳолаш шифохоналарни молиялаштириш тизимини ҳар бир жой асосида эмас, балки маълум бир ҳолат учун перинатал парваришлаш тизимига ўтишга туртки бўлса, у ҳолда сифатлироқ ва адолатлироқ  хизматлар кўрсатиш таъминланади,” деб таъкидлади Атул Кумар, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари вазифасини ижро этувчи. “Ўзгартирилган тизим маблағларни энг кўп талаб этилган жойларга йўналтириш имконини яратади, ва шу аснода шифохоналарнинг самарадорлилигини оширишга хизмат қилади,” деб қўшимча қилди у.

Фото: ЮНИСЕФ

ЮНИСЕФ экспертлари ҳисоботнинг молиялаштириш харажатларини ҳисоблаш бўйича якуний  натижаларини тақдим этдилар. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги экспертларининг семнар давомида билдирган фикр-мулоҳазаларига асосланган ҳолда ҳисоботнинг якуний вариантини тайёрлайдилар. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид