Си Цзиньпин Трампнинг ташрифини сабрсизлик билан кутаётганини айтди
Хитой раиси Си Цзиньпин 25 октябрда АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатда Трампнинг Пекинга ташрифи вақтида икки томонлама муносабатлар режаси устида ишлашга тайёрликни билдирди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар бермоқда.
"АҚШ президентининг Хитойга расмий ташрифи яқин орада юз беради. Биз Пекинда Хитой-АҚШ муносабатларини ривожлантириш режаси, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришни рағбатлантириш устида бирга ишлашимизни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Булар икки давлат халқларига янада катта фойда келтиради", деб айтган Хитой етакчиси.
У Хитой АҚШ билан муносабатларни қадрлашини қўшимча қилди. Бу муносабатларнинг ривожланиши нафақат Пекин ва Вашингтонга муҳим, балки бутун дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун зарур.
Трамп ўз навбатида Си Цзиньпинни Хитой компартияси бош котиби лавозимига қайта сайлангани билан табриклади.
Аввалроқ Оқ уйнинг юқори лавозимли мансабдор шахси ноябрь бошида Трамп Осиёнинг бир нечта давлатларига ташриф буюришини маълум қилган. Трамп 5 ноябрда Японияга, 6-7 ноябрда Жанубий Кореяга, 8 ноябрда Хитойга, 10 ноябрда Вьетнамга ташриф буюради. Трамп Вьетнамда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумида иштирок этгач, 12-14 ноябрда Филиппинда бўлади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023