Жаҳон | 00:38 / 26.10.2017
12752
1 дақиқада ўқилади

Австрияда "Покистон давлатининг биринчи рақамли душмани" қўлга олинди

Фото: Fotolia / Arno Bachert

Австрияга ноқонуний киришга уриниш вақтида камида 70 та қотилликни содир этган покистонлик ёлланма қотил қўлга олинди. 

Полиция маълумотларига кўра, қўлга олинган 35 ёшли Атиф З. Австрияга Венгрия орқали кирмоқчи бўлган, бироқ Венгриядаги М60 шоссесида 41 нафар ноқонуний муҳожир билан бирга тўхтатилган.

"Гумонланувчи Интерполнинг қидирув талаби асосида зудлик билан ушланган. Унинг Покистонга топширилиши масаласи яқин кунларда ҳал қилинади", дейилган полицияда.

Қўлга олинган жиноятчи Покистондаги энг таниқли ёлланма қотил ва "Покистон давлатининг биринчи рақамли душмани", Покистонда энг қидирилувчи жиноятчи бўлган. Атиф охирги вақтлар одам савдоси билан шуғулланган. У 2016 йилда ёпилгани эълон қилинган ғарбий Болқон миграция йўли орқали Сербия ва Венгриядан Австрияга муҳожирларни ўтказишни ташкиллаштирган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид