Жаҳон | 22:40 / 26.10.2017
9426
1 дақиқада ўқилади

Тиллерсон: Асад оиласининг Суриядаги бошқаруви поёнига етмоқда

Фото:REUTERS / Yuri Gripas

АҚШ Сурияни яхлит ҳолда кўрмоқчи, бироқ президент Башар Асадга ҳукуматда жой йўқ, унинг оиласи бошқаруви поёнига етмоқда, деб айтди АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон. У бу ҳақда БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура билан Женевадаги учрашувдан кейин айтган.

"АҚШ бутун, яхлит, Башар Асад ҳукуматда ҳеч қандай ролга эга бўлмаган Сурияни кўрмоқчи", деб айтган Тиллерсон.

"Асад оиласининг бошқаруви поёнига етмоқда, ягона масала бу қандай амалга оширилиши бўлиб қолмоқда", деб қўшимча қилган Тиллерсон.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид