Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Покистонга дуккакли маҳсулотларни экспорт қилади
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси хўл ва қайта ишланган мева сабзавот, дуккакли дон маҳсулотлари экспорти хажмини янада кенгайтириш мақсадида хорижлик ҳамкорлар билан алоқаларни ўрнатиб келмоқда.
23 октябр куни “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раҳбарияти Покистон мева-сабзавот маҳсулотларининг импорт ва эскпорти савдо ассоциацияси биринчи раис ўринбосари Шоайб Аҳмад ҳамда ушбу мамлакат Цитрус мевалари экспорти қўмитаси бошлиғи Сарафраз Хусайн билан юртимизда етиштирилган мош, ловия ва нўхат эскпорти бўйича музокара олиб боришди.
Шоайб Аҳмад Покистон аҳолиси 250 миллиондан ошиқ эканлигини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг мош, ловия, нўхат ва бошқа маҳсулотларга эҳтиёжи борлигини таъкидлаб, Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳар иккала томонга манфаатли эканлигини билдирди.
Тоҳиржон Жалилов, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” бошқарув раиси:
"Биз Покистонлик тадбиркорлар билан мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганидан мамнунмиз. Ўзбекистондан етиштириладиган мева-сабзавотларнинг эскпорти ва Покистондан айрим маҳсулотларнинг импорт қилиниши ҳар икки мамлакат учун катта аҳамиятга эга".
Ўз навбатида хорижлик меҳмонлар мандарин, картошка ва мангони Ўзбекистонга экспорт қилиш таклифи билан чиқишди. Шунингдек, шу йилнинг ноябр ойида Покистонлик вакиллар Ўзбекистонлик мутахассисларни ўз мамлакатларига таклиф қилишди.
"Ўзбекозиқовқатхолдинг" покистонлик тадбиркорларга қайта ишланган мева-сабзавотлар ва бошқа маҳсулотлар экспортини йўлга куйиш таклифини берди.
Мавзуга оид
09:42 / 14.02.2026
2025 йилда сабзавот етиштиришда Андижон вилояти етакчи бўлди
08:53 / 05.11.2025
Ўзбекистонда 9,9 млн тонна сабзавот етиштирилди: Андижон ва Самарқанд пешқадам
14:22 / 10.06.2025
Байкалортида ўзбек мева-сабзавотларини қабул қилувчи марказ ташкил этилади
11:46 / 25.03.2025