Жаҳон | 00:05 / 27.10.2017
13565
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Шимолий Корея армияси қўмондонлигига қарши санкциялар киритди

Фото: РИА Новости / Игорь Михалев

Вашингтон Шимолий Корея халқ армияси қўмондонликларидан бири – ҳарбий хавфсизлик қўмондонлигига, унинг баъзи раҳбарлари ва Шимолий Корея ҳукумати аъзоларига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.

Санкциялар рўйхатига қўмондонлик бошлиғи, унинг ўринбосари, Шимолий Корея меҳнат вазири, Шимолий Кореянинг Хитойнинг Шэньян шаҳридаги бош консули, Шимолий Корея халқ хавфсизлиги вазирининг биринчи ўринбосари киритилган.

Шунингдек, Шимолий Корея ташқи қурилиш бюроси ва унинг директорига қарши санкциялар киритилган.

Шимолий Корея армияси ҳарбий хавфсизлиги қўмондонлиги Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва давлатнинг қолган раҳбарларини уларнинг ҳарбий қисмларга ташрифи вақтида қўриқлаш билан шуғулланади. Қўмондонлик шунингдек армия зобитлари ва қўмондонлари фаолиятини кузатиб боради. 

АҚШ давлат департаментининг расмий вакили Хезер Науэрт Шимолий Корея амалдорларига қарши санкциялар уларнинг инсон ҳуқуқлари қоидбузарликларига алоқалари борлигиги сабабли киритилганинни маълум қилди. Давлат департаментининг фикрича, Шимолий Кореяда бу соҳадаги вазият "дунёдаги энг ёмонларидан бири" бўлиб қолмоқда. Давлат департаменти маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда қатллар, қийноқлар, ишлашга мажбурлаш, жинсий характерлаги тажовузкор жиноятлар кенг тарқалган.   

"Шимолий Корея ҳукумати хавфсизлик хизмати ходимларини хорижга у ердаги шимолий кореяликлар фаолиятини кузатиш ва хорижда бошпана қидирувчи шахсларни мажбуран қайтариш учун хорижга жўнатади", деб айтилган давлат департаменти баёнотида.      

Мавзуга оид