Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alphabet учинчи чоракда 6,7 млрд доллар даромад кўрди
Американинг Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet корпорацияси 3-молиявий чоракни ҳам муваффақиятли якунлаб, 6,7 млрд доллар миқдоридаги соф даромад кўрди. 26 октябрда эълон қилинган корпоратив ҳисоботда шу ҳақда сўз юритилган.
Шундай қилиб компания ўтган йилнинг учинчи чораги билан таққослаганда тахминан 1,6 млрд доллар даромад кўрган. Битта акциядан кўрилган фойда 9,57 долларни ташкил этган. Alphabet тушуми ҳисобот даврида бир йил аввалги 22,4 млрд доллардан 27,8 млрд долларга ўсган. Таҳлилчилар бу кўрсаткич чорак якунига кўра, 27,2 млрд доллардан ошмаслигини тахмин қилишга эди.
Бироқ компания акцияси Нью Йоркдаги савдолар ёпилишида атиги 3 фоизга ўсди ва 1,02 минг долларни ташкил эти. Умуман жорий йил мобайнида Alphabet акциялари 25 фоиз қимматлашди. Reuters агентлигининг ёзишича, корпорация чорак якунларига биноан рекламадан тушаётган даромадлар сезиларли ошганини намойиш қилди ва сармоядорларнинг хавотирларини пасайтирди.
Google – Американинг трансмиллий очиқ корпорацияси бўлиб, интернет қидирув ва реклама технологияларига сармоя киритади. Бундан ташқари онлайн хизматлар ва юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026