Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Ўзбекистон таълим тизимини ривожлантиришга ёрдам беради
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ўртасидаги музокараларда эришилган келишувларга мувофиқ, Туркия олий таълим бўйича кенгаши (YÖK) раиси Йекта Сарач бошчилигидаги делегация Ўзбекистоннинг иккита таълим муассасаси инфратузилмасини шакллантириш бўйича иш бошлади. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.
Гап Самарқанддаги Имом Бухорий номидаги Халқаро тадқиқот маркази ва Тошкентдаги Ислом тадқиқотлари маркази ҳақида бормоқда.
Сарач бошчилигидаги YÖK делегацияси ноябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, вазият билан танишади. Делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади. Давлат раҳбари институтларни шакллантириш жараёнини кузатиб боради.
Бундан ташқари, YÖK Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради.
Туркия Республикаси президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған куни кеча Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида, «туркий ва ислом цивилизациясининг икки қадимий ўчоғи маданий яқинлашуви» аҳамияти катта эканини айтганди.
«Икки мамлакат идоралари раҳбарларига икки томонлама ҳамкорликни максимал даражада ривожлантириш ҳақида кўрсатма берилди. Ўзбекистон томони Анқара каби яқинлашишга интилаётганини кўришдан жуда бахтиёрман. Имом Бухорий ва Имом Матуридий институтлари фаолиятига умид қиламиз», - деган Эрдўған.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:14 / 07.06.2026