Ўзбекистон | 10:00 / 27.10.2017
95010
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кучли шамол ва ҳаво ҳарорати исиши кутилмоқда

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 27-28 октябрь кунлари Ўзбекистонда шамол тезлиги 15-20 м/с.га кучайиши кутилмоқда, 29-31 октябрь кунлари эса иссиқ ҳарорат кузатилади.

Тошкент шаҳри. 27 октябрь куни ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кундузи 23-25 даража иссиқ бўлади. 28 октябрь куни куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 10-12 даража илиқ, кундузи 21-23 даража иссиқ бўлади. 29-30 октябрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 12-14 даража илиқ, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади. 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 28 октябрь куни кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 21-26 даража иссиқ. 29-31 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечқурун 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади. 
 
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 28 октябрь куни кечқурун 5-10 даража илиқ, кундузи 12-17 даража иссиқ. 29-31 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечқурун 10-15 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади. 
 
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. 28 октябрь куни кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ. 29-31 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечқурун 10-15 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб 7-12 м/с, баъзан эса 15-20 м/с. тезликка етади. 28 октябрь куни кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража иссиқ. 29-31 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечқурун 12-17 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
 
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ғарбга ўзгартириб 7-12 м/с, баъзан эса 15-20 м/с. тезликка етади. 28 октябрь куни кечқурун 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ. 29-31 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечқурун 7-12 даража илиқ, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
 
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, 28 октябрь куни ёмғир ёғиши мумкин, ҳаво ҳарорати кечқурун 2-7 даража, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади. 29-31 октябрь кунлари кечқурун 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид