Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ: Мадагаскарда уч ой ичида ўлатдан 120 киши вафот этди
Август ойининг бошидан бери Мадагаскарда ўлат эпидемияси туфайли вафот этган инсонлар сони 120 нафардан ошиб кетди. Бу ҳақда жума куни Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) расмий вакили Кристиан Линдмайер маълум қилди.
«25 октябрь кунги ҳолатга кўра, ҳаммаси бўлиб 1231 та касаллик қайд этилган, улар орасида ўлат ҳам бор. 124 киши ҳаётдан кўз юмди», - деди у. Линдмайернинг қўшимча қилишича, касал бўлган 1231 кишидан 881 нафари тузалиб кетган.
Мадагаскарда ўлат эндемик касаллик бўлиб, у ерда ҳар йили бу касалликнинг 400 га яқини ҳолати қайд этилади. Бу йил, аввалги ҳолатлардан фарқли ўлароқ, хасталик эпидемияси катта шаҳарларни ҳам қамраб олди, бу эса унинг тарқалиш хавфини оширди. Ўтган йилларга нисбатан ўпка ўлатининг тез тарқалиши аҳолининг ҳаракатланиши тезлашгани билан боғлиқ.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026