Жамият | 13:47 / 28.10.2017
8256
1 дақиқада ўқилади

Ун омборида ёлланма ишчи шеригини пичоқлади

Тошкент туманида, 11 октябрь куни соат 01.55 ларда, Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи, Тошкент туманида жойлашган “Ун тушириш ва сақлаш омбори”да ёлланма ишчи, 1978 йилда туғилган Г.О. маст ҳолда иш жойида ўзаро жанжаллашиб, Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи, ушбу омборда ёлланма ишчи, 1992 йилда туғилган Д.Ж.нинг чап елка соҳасига 1 маротаба ош пичоғи билан уриб, унга тан жароҳати етказган. 

Тошкент вилояти ИИБнинг хабар беришича, ҳожиса оқибатида жабрланувчи тан жароҳати олиб Тошкент Тиббиёт Академияси 2-клиник шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Г.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид