Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев таътилга чиқди
Фото: Известия
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев қисқа муддатли таътилга чиқди. У республикани ривожлантириш дастури устидаги ишни якунлаш ниятида, деб хабар бермоқда Қирғизистон етакчиси матбуот хизмати.
"Президент 2017 йилнинг 30 октябридан қисқа муддатли таътилга чиқди. Давлат раҳбари таътил давомида Қирғизистон Республикасининг 2040 йилгача барқарор ривожланиши Миллий стратегияси лойиҳаси якуний варианти устида ишлайди", - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Атамбоевнинг ваколатлари жорий йилнинг 1 декабрига қадар тугаши керак. Уни бу лавозимда 15 октябрь куни бўлиб ўтган сайловларда ғалаба қозонган Сооронбай Жээнбеков алмаштиради.
Мавзуга оид
15:22
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026