Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондаги авиачипталарда Nursultan Nazarbayev ёзуви пайдо бўлади
Nursultan Nazarbayev ёзуви авиачипталарда пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz Фуқаро авиацияси қўмитасига асосан.
Идорадан хабар беришларича, International Air Transport Assocoation расмий сайтида Остона шаҳри аэропортининг янги номи - Nursultan Nazarbayev кўрсатилган. Аэропортнинг янги номи 2017 йилнинг 1 ноябридан бошлаб International Air Transport Assocoation расмий ахборотномасида эълон қилинади. Шундан сўнг, авиачипталарни бронлаш глобал тизимлари провайдерлари (Amadeus, SITA) ушбу маълумот ҳам сотув тармоқларида, ҳам чипталарда кўрсатилиши учун тегишли ўзгаришларни амалга оширишлари керак.
"Шундай қилиб, аэропортнинг янги номи - Nursultan Nazarbayev Остонага ва у ердан амалга ошириладиган йўналишлардаги авиачипталарда бўлади. Шунингдек, учта ҳарфдан иборат TSE кодини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилмоқда", - дея хабар берилади Фуқаро авиацияси қўмитасининг Facebook’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 20 июнь куни Остона халқаро аэропорти номи Қозоғистон ҳукумати қарори билан “Нурсултон Назарбоев Халқаро аэропорти” деб ўзгартирилди.
Мавзуга оид
20:04 / 29.12.2025
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоевнинг хорижга чиқишини чеклаш таклиф этилди
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025