Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб директорининг хонасига ўғирликка тушган шахс қўлга олинди
Янгийўл туман ИИБга Янгийўл туманида жойлашган мактаблардан бирида қоровул, 1965 йилда туғилган З.Ш. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 11 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, ушбу мактаб директори хонасидан нархи тахминан юз минг сўм бўлган “Lime” русумли компьютер ток кучайтиргичини ўғирлаганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи 1989 йилда туғилган С.Н. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормокда.
Мавзуга оид
22:36 / 08.01.2026
Янгийўлда гўшти учун итини ўлдирган фуқаро ушланди
12:05 / 07.01.2026
Humans иловаси орқали 2 мингдан ортиқ шахснинг пуллари ўғирланган – манба
14:39 / 06.01.2026
Германия тарихидаги энг йирик банк ўғрилиги: биринчи муҳим далил топилди
11:55 / 03.01.2026