Жаҳон | 15:30 / 30.10.2017
8205
1 дақиқада ўқилади

Россияда Қирғизистон ҳайдовчилик гувоҳномаларига тақиқ қўйилиши мумкин

Фото: РИА "Новости"

Россияда Қирғизистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича машина бошқаришни тақиқловчи қонун лойиҳаси Давлат думасига киритилди. Россия Либерал-демократик партиясидан вице-спикер Игорь Лебедев шундай ташаббус билан чиқди.

«26 октябрь куни Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Октябрь инқилоби кунини Тарих ва аждодлар хотираси кунига ўзгартириш ҳақидаги фармонни имзолади. Уни нишонлаш чоғида 1916 йилдаги Россия империясига қарши қўзғолон ҳодисалари шарафланади. Бизнинг фикрча, Қирғизистон Республикасининг бундай нодўстона қадами туфайли аввал қабул қилинган баъзи қарорларни қайта кўриб кўриш зарурати пайдо бўлди. Хусусан, тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятини амалга ошириш чоғида миллий ҳамда халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари асосида транспорт воситаларини бошқаришга қўйилган тақиқ ҳам шулар жумласидан», - дея тушунтириш берди Игорь Лебедев.

Россия президенти Владимир Путин июль ойида Қирғизистон фуқароларига РФда транспортда, Россия ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда ишлашни рухсат берувчи қонунни имзолаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид