Технология | 10:06 / 31.10.2017
5315
1 дақиқада ўқилади

Флоридада Falcon 9 ракетаси Жанубий Корея сунъий йўлдоши билан бирга учирилди

Фото: AP

SpaceX компаниясининг Falcon 9 ракетаси Жанубий Корея сунъий йўлдоши билан бирга муваффақиятли учирилди.

Ракетага 31 октябрь Тошкент вақти билан соат 00.34да Канаверал бурнидаги космодромдан старт берилди.

Ракета орбитага Жанубий Кореянинг Ktsat компанияси учун Koreasat 5A телекоммуникацион сунъий йўлдошини олиб чиқди. Сунъий йўлдош Thales Alenia Space француз-италян компанияси томондан яратилган. Сунъий йўлдош телевизион ва интернет-сигнални узатиш ҳамда Яқин Шарқ, Ҳинд океани, Узоқ Шарқ, жумладан Япония ва Жанубий Кореядаги кемалар ўртасидаги алоқани таъминлашга мўлжалланган.  

Ракетанинг биринчи поғонаси стартдан 3 дақиқа ўтгач ажралиб, Атлантика океанидаги платформага муваффақиятли қўндирилган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид