18:13 / 31.10.2017
18399

Испания Каталония мустақиллигини бекор қилди

Фото: AFP

Испания конституциявий суди Каталония парламентининг минтақа мустақиллигини эълон қилиш бўйича декларациясини бекор қилди. Бу ҳақда сешанба, 31 октябрь куни суд расмий вакили маълум қилган, деб хабар бермоқда Reuters.

Каталония парламенти Испаниядан мустақил бўлиши ҳақида 27 октябрь куни эълон қилди. Қарор яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинди. Жараён бошланишидан аввал минтақанинг ажралиб чиқишига қарши бўлаётган мухолиф партиялар депутатлари зални тарк этишган.

Испания ҳукумати эса Барселона қарорига жавобан Каталония парламентини тарқатиб юборди. Муддатдан аввалги сайловлар 21 декабрга белгиланди.

Мавзу
Каталонияда мустақиллик референдуми

Испаниянинг шимолий-шарқий ҳудудида, Каталония автономиясида, истиқомат қилувчи аҳоли 1 октябрь каталонларнинг мустақиллик масаласини ҳал этиш учун кўчага чиқди. Расмий Мадрид ушбу ҳаракатни йўққа чиқариш мақсадида маҳаллий полиция кучидан фойдаланмоқда.

Барчаси
Top