Ўзбекистон | 17:40 / 31.10.2017
4370
2 дақиқада ўқилади

Комилов Канада делегацияси билан музокаралар ўтказди 

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йил 31 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Шарқий Европа ва Евроосиё масалалари бўйича Бюроси бош директори Алисон ЛеКлаире бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бўлиб ўтган суҳбатда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш истиқболлари ҳамда БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, томонлар сиёсий маслаҳатлашувларни мунтазам равишда ўтказиш баробарида биргаликда тўпланган тажриба турли соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ушбу соҳаларда аниқ йўналишларни белгилаш учун фаол механизм сифатида кўриб чиқмоқда.

Учрашувда ўзаро манфаатли савдо алоқаларини кенгайтириш ва Канада капитали иштирокида юқори технологик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда кенг имкониятлар мавжудлиги тасдиқланди.

Шунингдек, томонлар халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Шу куни Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи раунди бўлиб ўтди.

Тадбирларда Канада элчиси Жон Роналд Кёр ҳам иштирок этган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид