Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Назарбоев қурол савдоси тўғрисидаги Нью-Йорк келишувини маъқуллади
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев қурол савдоси тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.
"Давлат раҳбари томонидан Қозоғистон Республикасининг “Қурол савдоси тўғрисидаги Келишувни ратификация қилиш ҳақида”ги Қонун имзоланди", - дейилади хабарда.
Қозоғистон ОАВ маълумотларига кўра, Келишув қуйидаги тоифалар доирасида оддий қурол-яроғларнинг барча турларига қўлланилади: жанговар танклар, жанговар зирҳли машиналар, катта калибрдаги артиллерия тизимлари, жанговар самолётлар ва вертолётлар, жанговар кемалар, ракеталар ва ракеталарни учириш қурилмалари, ўқ отар қурол ва енгил қурол-яроғлар.
Келишувга мувофиқ ҳар бир иштирокчи давлат миллий назорат тизимини ташкил қилади ҳамда ундан фойдаланади, шунингдек, маълумот алмашиш бўйича миллий боғланиш марказини белгилайди.
Мавзуга оид
11:00 / 12.02.2026
Хорижлик фуқаро далада отган қурол олиб қўйилди
12:05 / 11.02.2026
АҚШ Европадан Украина учун янги қурол харидларини кутмоқда
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
20:04 / 29.12.2025