15:09 / 31.10.2017
7960

Шайхонтоҳур туманида вояга етмаган шахс ўғрилик қилди 

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йил 27 октябрь куни соат тахминан 05:30 ларда, вояга етмаган С.Д. ўзганинг мол-мулкини яширин равида талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган дўконга эшигини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Д.Т.га тегишли бўлган 1.878.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида С.Д. аниқланиб, ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top