Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора денгизда Туркияга қарашли юк кемаси чўкиб кетди, қурбонлар бор
Фото: IHA
Туркияга қарашли Bilal Bal юк кемаси Қора денгизнинг Туркияга қарашли соҳилларида, Шиле шаҳри яқинида чўкиб кетди. Бу ҳақда "Сабах" нашри хабар бермоқда.
Туркиянинг Мармар денгизидаги Гемлик портидан Қора денгиздаги Эригли портига темир рудаси олиб кетаётган юк кемасида 13 кишилик экипаж бўлган. Уларнинг барчаси Туркия фуқаролари бўлган.
Туркия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати қидирув-қутқарув операциясини бошлаган. Операция давомида дастлаб бўш қайиқлар ва қутқарув жилетлари, кейин эса 4 нафар денгизчининг жасади аниқланган.
Кема 1974 йилда қурилган бўлган. Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
23:32 / 16.04.2026
Болаларни ўлдирган болалар. Туркия мактабларидаги қонли отишмалар тафсилоти
12:53 / 16.04.2026
Туркиядаги мактабда рўй берган отишма қурбонлари сони ортди
18:05 / 15.04.2026
Туркиядаги мактабда отишма рўй берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
14:29 / 14.04.2026