07:50 / 01.11.2017
4945

Мирзо Улуғбек туманида 15 млн. сўмлик мол-мулк ўғирланди

2017 йил 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равида талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган дўконга эшигини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро З.Р.га тегишли бўлган жами 15.000.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Н.Б. содир этганлиги аниқланган.
 
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Top