Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Саудия Арабистони қироли билан учрашди
Украина президенти Пётр Порошенко Саудия Арабистонига ташрифи вақтида қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд билан учрашди.
Порошенко Саудия Арабистони раҳбариятига Украинанинг суверенитети масалаларида халқаро майдондаги ташаббусларини қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирган.
Учрашув натижаларига кўра сиёсий, савдо-иқтисодий, ҳарбий-техник, энергетик ва инвестициявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликка эришилди.
Ўз навбатида, қирол Салмон Саудия Арабистони Украина билан икки томонлама лойиҳаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини тасдиқлаган.
Томонлар минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, халқаро террорчиликка қарши курашдаги саъй-ҳаракатлар бўйича фикр алмашишган.
Маълум қилинишича, Порошенко ташрифи давомида Саудия Арабистони Очиқ инвестициявий жамғармаси бошқарувчи директори Ясир бин Усмон Ар-Румаён билан учрашиб, инвестиция масалаларини муҳокама қилган.
Порошенконинг араб давлатларига турнеси 2 ноябргача давом этади. У Саудия Арабистонидан сўнг БААга ташриф буюради.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026