Жаҳон | 22:36 / 01.11.2017
90814
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон томони Сайфулло Соипов ўзбекистонлик эканини тасдиқлади

Фото: The Telegraph

31 октябрь куни Нью-Йорк шаҳрида 8 кишининг ўлимига сабабчи бўлган терактни содир этишда гумон қилинган шахс ўзбекистонлик Сайфулло Соипов экани тасдиқланди. Бу ҳақда Жаҳон ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Сайфулло Соипов 1988 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2005-2009 йилларда Тошкент Молия институтида таҳсил олиб, кейинчалик иш фаолиятини пойтахтдаги «Саёҳат» меҳмонхонасида ҳисобчиликдан бошлаган.

«Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот органлари берган маълумотга кўра, 2010 йил АҚШга «грин-карта» орқали виза олиб, жўнаб кетганди. Шу давргача бирор террористик гуруҳ ёхуд оқимлар таъсирида бўлгани аниқланмаган. Ўтган етти йил ичида у Ўзбекистонга ташриф буюрмаган ҳамда яқин қариндошлари билан учрашмаган.

АҚШда бўлган пайтиданоқ Соипов Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги консуллик идорасига учрамаган, ҳеч қандай расмий рўйхатда қайд этилмаган.

Сайфулло ўсиб улғайган маҳалла аҳли у ҳақда илиқ фикрларни билдирди: «ҳеч қандай шубҳа уйғотувчи иш билан шуғулланмаган, қўшниларга яхши муомала қилиши таъкидланган», дейилади хабар матнида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти