Xiaomi Redmi 5 Plus: гардишсиз фаблетнинг илк суратлари пайдо бўлди
Хитойдаги электрон тижорат куни ҳисобланувчи 11 ноябрь куни (Double 11 номи билан ҳам машҳур) Xiaomi бирданига учта смартфонини тақдим этишни режалаштирмоқда. Улар орасида Redmi Note 5 ва Redmi 5 Plus ҳам бор. Икки модель ҳақида сўнгги вақтларда турли гап-сўзлар тарқалган, шу билан бирга, янги маълумотлар ҳамон пайдо бўлмоқда. Яқинда интернет тармоғида Xiaomi Redmi 5 Plus смартфонига доир янги суратлар эълон қилинди.

Ўзига хосликлари
Xiaomi компанияси Redmi 5 Plus билан арзон гаджетлар қаторига гардишсиз смартфонни олиб киради. Миш-мишларга кўра, смартфон экрани 18: 9 нисбатда бўлиб, тўрт томонида ўта ингичка гардиш билан қопланади. Қурилманинг олд панелида ҳеч қандай тугмача бўлмайди, бармоқ изларининг сканери орт панелга жойлаштирилган.
Қурилма орқа томондан икки камерали Xiaomi Redmi Pro смартфонига ўхшаб кетади. Жуфт камера ўртасида ёруғлик диодли ёритқич ва бармоқлар изини олувчи сканер бор. Redmi 5 Plus ҳажмига кўра, эҳтимол, одатдаги Redmi 5 телефонидан каттароқ бўлади.
Xiaomi Redmi 5 Plus фаблетининг дастлабки хусусиятлари
Дисплей: 5,99 дюймли, 2160 x 1080p (FHD +) ўлчамли;
Чип: Snapdragon 625 (ёки Snapdragon 450);
Хотира: 3/4 Гб оператив ва 32/64 Гб ички;
Камера: асосийси иккиталик: 12 Мп + 5 Мп;
Аккумулятор: ҳозирча номаълум;
Ишлаш тизими: Android 7.1.
Нархи
Яна ўша миш-мишларга биноан, смартфоннинг энг оддий намунаси 799 юань туради. Бу 970 минг сўм атрофида деганидир. Қиммат эмас-а?
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Зеленский тинчлик бўйича музокараларда иштирок этадиган Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 03:50
-
Финландия АҚШга тухум етказиб беришдан бош тортди
Жаҳон | 00:25
-
Трамп Лотин Америкасига гиёҳванд моддаларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни тўхтатди
Жаҳон | 00:00
-
Латвия Беларус билан чегарадаги ягона назорат-ўтказиш пунктини ёпди
Жаҳон | 23:05 / 16.03.2025
Мавзуга оид

11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди

21:48 / 18.09.2024
Xiaomi смартфон ишлаб чиқариш бўйича Apple компаниясини ортда қолдирди

21:55 / 28.03.2024
2,78 сонияда 100 км тезлик, кутилганидан арзон нарх: Xiaomi илк электромобилини тақдим этди

23:31 / 16.01.2024