Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги Walmart гипермаркетида отишма содир этилди, қурбонлар бор
Фото: Reuters
Колорадо штатининг Торнтон шаҳридаги Walmart гипермаркетида номаълум кимса отишма содир этди. Бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, бир аёл шифохонага олиб кетилган, деб хабар бермоқда маҳаллий полицияга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Ахборот агентлигининг таъкидлашича, полиция вакили отишма ҳақидаги хабар 1 ноябрь соат 18:30да олинганини маълум қилган. Унинг айтишича, полиция гипермаркетга келгандан кейин отишма тўхтаган.
Воқеа жойида полициячилар ва ўт ўчирувчилар иш олиб борганлар.
Отишмани содир этган шахс ушланган-йўқлиги маълум қилинмаган. Воқеа сабаблари ва тафсилотлари аниқлаштирилмоқда.
Мавзуга оид
08:48 / 02.03.2026
АҚШда Эрон байроғи туширилган футболкадаги шахс отишма уюштирди
11:28 / 11.02.2026
Канадада мактабдаги отишмада ўн киши ҳалок бўлди
20:33 / 22.12.2025
Қўлбола бомбалар ва ўқ отиш майдонидаги машғулотлар. Полиция Бонди-Бичдаги ҳужум тафсилотларини очиқлади
18:29 / 17.12.2025