Янги рекорд. Самарқандда чиройли авторақам 7та «Матиз» пулига харид қилинди (фото)
Шу йилнинг 20 сентябридан биржанинг avtoraqam.uzex.uz вебсайтига сотув учун автотранспорт воситаларининг биринчи тоифали давлат рақами белгилари қўйилиши бошланган, турли тоифадаги чиройли автомобиль давлат рақамлари аукцион орқали сотилмоқда.
Шу пайтгача бир неча кўринишдан автомобиль рақамлари сотилгани, жумладан аукцион орқали сотилган айрим 777 рақамларининг АҚШ доллар эквивалентида 10 минг доллардан ҳам зиёд суммага сотилгани ҳақида илгари хабар берган эдик.
Айни пайтда биржа савдолари сайтидан сотилган авторақамлар ҳақидаги маълумотлар олиб ташланган, бироқ сайтни кузатиб бораётганларнинг маълум қилишича, Самарқанд вилоятига тегишли юридик шахслар учун мўлжалланган, савдодаги бошланғич баҳоси 100 ЭКИҲ — 14.977.500 сўм бўлган 30 777 ААА авторақами кимошди савдосида 301 миллион 654 минг 338 сўмга сотилган.
Авторақам учун сарфланган бу пулга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Матиз» автомобилидан 7та, «Спарк»дан 5та, «Лачетти» автомобилидан 3та харид қилиш мумкин,
Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ KUN.UZ’га ушбу рақам ҳақиқатдан ҳам ушбу суммага сотилганини тасдиқлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларга кўра, худди шундай сериядаги, Андижон вилоятига тегишли 60 777 ААА рақами «Дамас» автомобилига ўрнатилганини кўриш мумкин.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28
-
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди
Ўзбекистон | 21:52
-
Россия май ойида Украинада деярли рекорд даражада кўп ҳудудни эгаллади – WSJ
Жаҳон | 21:34
-
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
Жаҳон | 21:33
Мавзуга оид

22:03 / 11.06.2025
Самарқанд вилоятида икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

16:58 / 09.06.2025
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади

13:42 / 07.06.2025
Самарқандда БМТнинг Давлат хизмати форуми бўлиб ўтади

16:44 / 04.06.2025