Хитой 2020 йилда коинотга кўп маротаба қўлланадиган ракетани учирмоқчи

Фото: EAST NEWS
Хитойнинг Аэрокоинот илми ва техникаси корпорацияси (CASC) америкалик тадбиркор Илон Маскнинг муваффақиятларини қайтариб, кўп маротаба қўлланувчи ракеталар парвозларини йўлга қўймоқчи. Бироқ хитойликлар яратадиган ракета конструкцияси Маскнинг компанияси SpaceX’нинг Falcon 9 ракетасидан ўзгача бўлади.
Хитойликларнинг ушбу ракеталари илк парвози 3 йилдан кейиноқ амалга оширилади. Бу ҳақда CASC вакили Чен Хонгбо маълум қилди.
China Daily нашрининг ёзишича, коинот қурилмаси орбитага катта оғирликдаги юкларни етказиб, сўнгра Ерга қайта олади ва такрорий парвозлар учун қўлланади. CASC ушбу ракетани яратиш устидаги ишлар учун бир нечта илмий-тадқиқот институтлари мутахассисларини жалб қилди.
Хонгбонинг таъкидлашича, бўлғуси ракетани 20 мартагача қўллаш ва ҳар куни учириш мумкин бўлади. Бунда биринчи босқичларда парвоз қиймати бугунги кундаги қийматларнинг бешдан бирини, истиқболда эса ўндан бирини ташкил қилади.
CASC ракетаси 300-500 км баландликка кўтарила олади, Ерга қўнишда эса қанотлардан фойдаланади. Ўхшаш мақсадларга қарамай, Хитой қурилмаси Falcon 9’дан фарқ қилади. Falcon’да биринчи ва иккинчи поғоналар олдинма-кетин ўрнатилган. Хитойлик муҳандислар эса бу поғоналарни параллел ўрнатишмоқчи ва бунинг эвазига иккала поғонани ҳам такроран ишлатиш мумкин бўлади.
Бу орада SpaceX шахсий рекордлар ўрнатишда давом этмоқда. Компания жорий йилнинг 10 ойи ичида 16 та, яъни ўтган йилга нисбатан 2 марта кўпроқ парвозни амалга оширди. SpaceX, шунингдек, Россияни ортда қолдириб, сунъий йўлдошлар учириш бўйича халқаро бозорнинг катта қисмини эгаллай олди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
WSJ: Пентагон йиллар давомида НУЖ ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб келган
Жаҳон | 15:06
-
ОАВ: Илон Маск Оқ уйда молия вазири билан ёқалашиб кетган
Жаҳон | 14:55
-
Сиртдан қамалган президент, ҳайит олдидан гўштга рейд ва қимматлаб кетган картошка
Жаҳон | 14:04
-
Лос-Анжелесда миграция хизмати рейдлари туфайли норозилик намойишлари авж олди
Жаҳон | 13:27
Мавзуга оид

12:02 / 07.06.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45 / 07.06.2025
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

18:13 / 06.06.2025