10:00 / 02.11.2017
21286

Роналду: шартномани узайтиришни истамайман

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг таъкидлашича, жамоа билан шартномани узайтириш борасида режалари йўқ.

Португалия терма жамоаси футболчиси бу ҳақда ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида «Тоттенҳэм Ҳотспур»га қарши меҳмонда кечган ўйиндан сўнг айтиб ўтди. Зайниддин Зидан шогирдлари ушбу беллашувда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

«Реал» билан шартномам яна тўрт йил давом этади, ҳамда мен уни узайтиришни хоҳламайман. Ўзимни клубда жуда яхши ҳис қилмоқдаман. Жамоага келадиган бўлсак, ҳеч нарса рўй бермади. Биз ҳар доим бир хил даражада ўйнай олмаймиз. Ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик, бироқ мен ёмон ўйнадик, деб ҳисобламайман», - дея Роналдунинг сўзларини келтиради beIN Sports. 

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top