Жаҳон | 19:00 / 02.11.2017
8719
2 дақиқада ўқилади

Суриядаги уруш йиллари давомида 634 журналист ҳалок бўлди

Фото:aa.com.tr

Суриядаги фуқаролик уруши бошлангандан буён мамлакатда 634 нафар журналист ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти президент Башар Асад режими тарафдорлари қўлида ҳалок бўлган, дейилади Сурия ҳуқуқни ҳимоя қилиш тармоғи (SNHR) ҳисоботида. Маълумотлар 2 ноябрь - Журналистларга қарши жиноятлар учун жазо берилмасликка қарши кураш кунига бағишлаб тақдим этилди. 

SNHR маълумотларига кўра, Асад режими кучлари 526 нафар маҳаллий ва хорижий журналистнинг ўлимига алоқадор. 

"Сурия режими ОАВ вакилларига нисбатан қасддан жиноятлар уюштирмоқда, уларнинг ҳуқуқларини бузмоқда. Бугунги кунда ҳам Суриядаги кўплаб журналистлар ўлдирилмоқда, қўлга олинмоқда ва турли қийноқларга дучор қилинмоқда. Шунингдек бошқа гуруҳлар, жумладан, ИШИД террорчи ташкилоти ҳам бу каби жиноятларни амалга оширмоқда, бироқ бошқа кўламда", - дейилади манбада. 

Ҳисоботга кўра, Сурияда Россия ҲКК хатти-ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган журналистлар сони 16 нафарни ташкил қилмоқда. ИШИД - 46,  PKK/PYD - 3, "Ҳаят таҳрир аш-шам" гуруҳи 6 журналистнинг ўлимига алоқадор, 

Қуролланган мухолифатнинг режим тарафдорларига қарши  жанглари натижасида эса 21 журналист ҳалок бўлган.

Суриядаги низолар бошланганидан буён 1124 нафар журналист ўғирланган ёки қўлга олинган, дейилади ҳисоботда.

Суриядаги фуқаролик уруши 2011 йилнинг мартида ҳарбийларнинг норозилик намойишчиларига қарата ўқ узганидан сўнг қуролли тўқнашувга айланган. БМТ маълумотларига кўра, зиддият давомида 400 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган, 10 миллиондан ортиғи ўз уйини тарк этишига тўғри келган. 4,8 миллион киши мамлакат ташқарисидан бошпана топган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти