Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар Хеопс эҳромида бир неча юз йиллар ичида илк хонани аниқлашди
Фото: Getty Images
Мисрдаги Хеопс эҳромида сирли сағана бўлиши мумкин бўлган бўшлиқ топилди. Уни физик олимлар мюонлар – коинот нурларининг ҳаводаги газлар билан тўқнашишидан кейин пайдо бўладиган зарядланган заррачаларни кўра олувчи телескоплар ёрдамида аниқлашган. Бу топилма ҳақида Nature журналида маълум қилинди.
ScanPyramids лойиҳаси олимлари бўшлиқни эҳромнинг бош йўлаги устида аниқлашган. Унинг узунлиги 30 метрни, эни 2 метрни ташкил қилади. Тахминларча, бўшлиқ яхлит ёки кўплаб хоналардан иборат йўлак бўлиши мумкин.
Мюонлар ақлбовар қилмас тезликларгача тезлашиб, сайёрамизнинг юзлаб метр ичкарисига кира олади. Олимларнинг айтишича, бир квадрат метр ер 10 минг мюонни ютади.
Олимлар қўллаган телескоплар бу зарраларни кўра олади, улар оқими бирор жинслар билан тўқнашишдан кўра бўшлиқларда секинроқ тарқалади. Кузатувлар CERN’да Хигсс бозони очилишида қўлланган принциплар асосида бажарилган.

Олимларнинг айтишича, бўшлиқ охирги ўнлаб асрлар ичидаги шундай йирик илк топилмадир. Таъкидланишича, охирги марта Хеопс эҳромида янги хоналар Бағдод халифаси Абдуллоҳ ал-Мамун томондан 9-асрда аниқланган.
Ўтган йили радиолокацион сканерлаш ёрдамида Тутанхамон сағанасида иккита яширин хона борлиги аниқланган. Бу хоналар ичида металл ва “органик” кўринишдаги буюмлар борлиги ўрнатилган.
Хеопс эҳроми милоддан аввалги 3 минг йиллик ўрталарида бунёд этилган. Бу вақтда Мисрга Хуфу (Хеопс) фиръавни ҳукмронлик қилган. Пирамиданинг баландлиги 145 метрни, эни ва узунлиги 230 метрга яқинни ташкил қилади. Миср эҳромларидан энг йириги ҳисобланади.

Ушбу эҳром инсоният томондан яратилган энг баланд ва йирик иншоотлардан биридир. Эҳром бизнинг кунларгача сақланиб қолган дунёнинг етти мўъжизасидан ягонаси ҳисобланади.
Хуфу ва унинг рафиқаси мўмиёлари ҳанузгача топилмаган. Уларнинг сағанаси пирамиданинг қаеридадир яширингани тахмин қилинади.
Мавзуга оид
12:45 / 13.12.2025
Нетаняҳу Мисрга бормоқчи. Газ бўйича мегакелишув имзоланиши мумкин
12:44 / 06.12.2025
Интерпол қидирувида бўлган шахс Мисрда ушланиб, Ўзбекистонга депортация қилинди
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
20:28 / 16.11.2025