АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, Мексика билан чегара ҳудудларида девор барпо қилиш 18 млрд доллар ёки ундан арзонроқ туради. Бу ҳақда у Fox News телеканалига берган интервьюсида баёнот берди.
"Девор 40 млрд долларга айланишини айтишди. Унинг қиймати бу рақамга умуман яқинлашмайди. Гап унинг ярмидан камроғи ҳақида бормоқда", - деган Оқ уй хўжайини.
Трампнинг изоҳ беришича, тоғлар ва дарёлар ҳам табиий тўсиқлар вазифасини ўтайди. "Бу жойларга девор керак эмас", - деган президент. "Ўйлашимча, 18 млрд доллар ёки ундан камроқ бўлади, - деган Трамп. – Ҳозир биз прототиплар ишлаб чиқаяпмиз, кейин танлаймиз".
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Мексика чегарасида девор барпо этиш Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири ҳисобланади.