Жаҳон | 16:35 / 04.11.2017
17439
1 дақиқада ўқилади

ЙТҲ туфайли қиймати миллион доллардан ортиқ бўлган асаларилар нобуд бўлди

Фото: AFP

АҚШнинг Калифорния штатида қиймати миллион доллардан кўпроқ бўлган бир неча миллионта асаларини олиб кетаётган юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради, натижада барча асаларилар нобуд бўлди. Бу ҳақда Fox 40 телеканали хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, ЙТҲ Оберн шаҳрида пайшанба куни кечқурун юз берди. Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига кўра, йўлдаги ҳаракат бирданига тўхтаган ҳамда у шосседан четлашишга мажбур бўлган. Оқибатда машина йўл четидаги тепаликка келиб урилган. Бир неча юзлаб асалари яшиги ерга қулаган.

Асаларичи Нейтан Смитнинг сўзларига кўра, ЙТҲ кечки пайт содир бўлгани ҳамда ёмғир ёғишни бошлагани туфайли уларга совунли сув пуркалган ва шу тариқа улар нобуд бўлган.

Асаларилар Монтана штатидан Калифорния водийсига олиб кетилаётган бўлган, у ерда арилар бодом дарахтларини чанглатиши лозим бўлган. Смитнинг маълум қилишича, асаларилар қиймати – бир-икки миллион доллар атрофида.

Мавзуга оид