Туркия ва АҚШ ўзаро визалар беришни яна йўлга қўйди
Туркия чекланган ҳажмда АҚШ қуфароларига ноиммиграцион визалар беришни яна бошлади. Бу ҳақда Туркиянинг АҚШдаги элчихонаси баёнотида айтилган.
Аввалроқ АҚШ давлат департаментида хавфсизлик соҳасидаги вазият Туркиянинг АҚШдаги дипломатик миссияларида АҚШ фуқароларига “чекланган ҳажмда” ноиммиграцион визаларни яна тақдим қилишга имкон бериши айтилган.
“Туркиянинг АҚШдаги дипломатик миссиялари ва консулликлари америкаликларга “чекли ҳажмда” визалар беришга аризаларни кўриб чиқишни яна йўлга қўяди”, дейилган баёнотда.
8 октябрда АҚШнинг Туркиядаги элчихонаси турк фуқароларига АҚШнинг ноиммиграцион визалари берилиши тўхталишини эълон қилган. Туркия ўз навбатида бунга худди шундай чоралар, яъни АҚШ фуқароларига виза бермаслик билан жавоб берган.
Шунингдек, АҚШ дипломатик миссиялари ҳам турк фуқароларига визалар беришни бошлади. АҚШнинг Туркиядаги элчихонасида айтилишича, Туркия ҳукуматидан “АҚШнинг дипломатик миссияларидаги маҳаллий ходимлардан бирортаси тергов остида эмаслиги ваъдаси олинган”.
“Биз Туркия ҳукуматидан бизнинг маҳаллий ходимларимиз ўз расмий вазифаларини бажаргани учун ушланиши ёки қўлга олинмаслигига ва Туркия ҳукумати ходимларимиздан кимнидир ушламоқчи бўлса, бу ҳақда бизни олдиндан огоҳлантириб қўйиши ваъдасини олдик”, дейилган АҚШ элчихонаси сайтида жойлаштирилган баёнотда.
Мавзуга оид
08:31
AP: АҚШ Украинага 275 млн долларлик ҳарбий ёрдам ажратмоқда
08:02
АҚШ Гонсалесни Венесуэланинг сайланган президенти сифатида тан олди
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024