Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ва Япония КХДРга қарши қўшимча санкциялар киритмоқда
Жанубий Корея ҳукумати душанба куни Шимолий Корея банкларининг юқори лавозимли 18 вакилига қарши санкциялар киритиш қарори ҳақида эълон қилди. "Рёнхап" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Агентликнинг таъкидлашича, гап КХДР ташқарисидаги Хитой, Россия, Ливия каби мамлакатлардаги банклар ҳақида кетмоқда.
"Бу одамлар КХДР банкларининг хориждаги вакиллари бўлиб ишлашган. Улар оммавий қирғин қуролини ишлаб чиқиш учун зарур пулларни олишга алоқадорликда гумон қилинмоқда", - дейди Жанубий Корея ТИВ вакили.
Бундан ташқари, Япония бош вазири Синдзо Абэ 6 ноябрь куни Шимолий Кореяга қарши қўшимча санкциялар киритиш режаси ҳақида маълум қилди.
"Эртага биз 35 ташкилот ва жисмоний шахс активларининг музлатилишига доир қарор қабул қиламиз", - деди у АҚШ президенти Дональд Трампнинг Японияга ташрифи давомида ўтказилган қўшма матбуот конференцияси давомида.
Таъкидлаш жоизки, санкциялар КХДРда ядровий қурол ва баллистик ракета ишлаб чиқишга доир дастур устидаги ишлар давом этаётгани туфайли киритилмоқда.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:36 / 06.06.2026