Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яна 3 шаҳар Тошкент вилоятига тўғридан-тўғри бўйсунадиган бўлди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 3 ноябрь куни «Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди.
Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.
Эндиликда, Тошкент вилояти таркибидаги шаҳарлар сони 7тага, туманлар сони эса 15тага етди.
«Халқ сўзи» газетаси сайтида эслатилишича, бунгача вилоятда 14 туман (Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Пискент, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл, Оққўрғон, Оҳангарон, Қибрай, Зангиота), 4 шаҳар (Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ) бор эди.
Мавзуга оид
09:05 / 12.06.2026
120 минг долларлик қалбаки пулни сотишга уринганлар қўлга олинди
10:30 / 10.06.2026
Тошкент – водий йўлининг бир қисмида максимал тезлик пасайтирилди
09:00 / 10.06.2026
Зангиотада йирик кумуш савдосига чек қўйилди
11:50 / 08.06.2026