15:50 / 07.11.2017
42957

Бу давом этиши мумкин. «Ўзбектелеком» интернетдаги узилиш юзасидан изоҳ берди

Бугун, 7 ноябрь куни соат тахминан 13:50-14:40 оралиғида интернет ишламай қолди.

Бутун Ўзбекистонни интернет билан таъминловчи марказий провайдер - «Ўзбектелеком» АК ушбу «авария ҳолати» юзасидан изоҳ берди.

«Ўзбектелеком» акциядорлик жамияти қўшни давлатлар ҳудудларида режадан ташқари авария-тиклаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 7-8 ноябрь кунларида Интернет тармоғи вақтинчалик ишламаслиги мумкинлигидан огоҳлантиради.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз», дейилган маълумотномада.

 

Top