Жамият | 08:16 / 07.11.2017
8577
1 дақиқада ўқилади

Чилонзор туманида ўғрилик рўй берди

2017 йил 20 сентябрь куни тахминан соат 05:00ларда номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор туманида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласига унинг эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро Ф.А.га тегишли бўлган 1.900.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни М.К. ва А.К. содир этганликлари аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид