22:56 / 09.11.2017
101295

Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Президент матбуот хизматида хабар берилди.

Туробжон Жўраев Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004—2008 йй), кейинроқ 2008—2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2011 йилнинг кузида уни Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинлаган, 2013 йилнинг сентябрида эса у қаттиқ танқид қилиниб, ишдан олинганди. 

Жорий йилнинг апрелида раҳбарлик лавозимига қайтарилган, Тошкент вилояти, Бекобод тумани ҳокими сифатида иш бошлаганди. 

У 12 июнь куни собиқ ҳоким Ҳиммат Оқбўтаев ўрнига ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган эди.

Top