Жаҳон | 11:50 / 13.11.2017
13170
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги фожиа қурбонлари сони ортиб бормоқда, 2 мингга яқин киши жароҳатланган

Эрон ва Ироқ чегарасида содир бўлган 7,6 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 200 нафардан ортди. Press TV хабарига кўра, айни вақтга келиб, зилзила қурбонлари сони 207 нафар, 1700 нафардан ортиқ киши табиий офат оқибатида жароҳатланган.

12 ноябрь куни кечки соат 09:18 да Эрон ва Ироқ чегараси ҳудудида содир бўлган 7,6 балли зилзила Яқин Шарқнинг деярли барча ҳудудларида сезилди.

Зилзила маркази Ироқ пойтахти Бағдоддан 204 км шимоли-шарқда, Эроннинг Кирмоншоҳ шаҳридан 104 км ғарбда жойлашган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган.

Видео: Ироқдаги зилзила

Ер силкиниши, Эроннинг Курдистон, Илом, Хузистон, Ҳамадон, Ғарбий Озарбойжон, Шарқий Озарбойжон, Луристон, Қазвин, Занжон ва Қум вилоятларида ҳам рўй берган. Бундан ташқари, Туркия, Кувайт, Арманистон, Иордания, Ливан, Саудия Арабистони, Қатар ва Баҳрайн каби мамлакатларнинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.

Мавзуга оид