Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадқиқот: Ҳаводаги карбонат ангидрид гази миқдори 3 йилда биринчи марта кўтарилди
Жаҳон атмосферасида ис газлари миқдори сўнгги 3 йилда биринчи марта кўтарилди. Бу Париж келишувининг асосий вазифаси – глобал иқлим исишини 1,5 СО даражада сақлаб туришни амалга оширишни қийинлаштиради. Олимлар янги Global Carbon Project ҳисоботида шундай фикрни илгари суришмоқда.
"Бу ўта ташвишланарли маълумотлардир. Аммо мен ҳамон иқлимий тизимни яхшилай олишимизга умид қилмоқдаман. АҚШда, масалан, фуқаролар в хусусий компаниялар, гарчи ҳукумат уларга нисбатан барча имтиёзларни бекор қилганига қарамай, "яшил" технологиялар ва ишлаб чиқариш усулларидан воз кечгани йўқ", — деган Стэнфорд иқлимшуноси ва GCP раҳбари Роб Жексон.
Global Carbon Project ташкилоти ҳар йили дунё мамлакатларида ишлаб чиқилаётган ва ҳавога чиқарилаётган СО2 ва бошқа иссиқхона газларининг миқдори хусусида ҳисобот тайёрлайди.
Янги ҳисоботга мувофиқ, бу йил иссиқхона газлари миқдори 37 миллиард тонна СО2 газига тўғри келади. Умумий газлар миқдори эса, 41 миллиард тоннага етади.
Бу ўсишнинг катта қисми Хитойда саноат ривожи билан боғлиқ. Олимларнинг фикрича, ХХРда ҳавога ажратилаётган иссиқхона газлари 3,5 фоизга ошади.
Россия дунёда иссиқхона газлари ажратишбўйича Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондан кейинги ўринни эгаллайди. Гарчи АҚШ ва Европада бу миқдор пасайган бўлса-да, Ҳиндистонда иссиқхона газларини ҳавога чиқариш ҳажми ошган.
Мавзуга оид
13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади
10:30 / 10.03.2025
Оқилона экологик сиёсат туфайли Антарктика устидаги озон қатлами тикланди — олимлар
16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот
12:22 / 05.03.2025