10:10 / 13.11.2017
11644

Тошкентда меҳмонга келган икки шахс уй эгасини тунаб кетди

Фото: guvd.uz

2017 йилнинг 15 октябрь куни соат 14:30дан 18:30га қадар вақт оралиғида, “Тимур” ва “Руслан” исмли номаълум шахслар, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган фуқаро Е.С.нинг хонадонига меҳмон сифатида келиб, Е.С. ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган баҳоси 1.500.000 сўмлик «LG» русумли телевизорини ўғирлаб, жиноят содир этилган жойдан яширинганлар. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган Т.А. ва Р.Б. содир этганликлари аниқланган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. 

Top