Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда дунёдаги энг катта кутубхона очилди (видео+суратлар)
Фото: MVRDV
Хитойда дунёдаги энг катта кутубхона очилмоқда, у 1,2 миллионтагача китобни ўзига сиғдира олади. Boredpanda шу ҳақидаги хабар, видео ва суратлар билан бўлишди.
Кутубхона бетакрор интерьерга эга бўлиб, у ерда шаффоф муҳит ҳукмрон - унинг тузилмаси шундайки, юқорида ёки пастда ким нима қилаётганини кўриш мумкин. Бино ўртасида эса улкан сферик шар мавжуд бўлиб, у катта кўздек тасаввур уйғотади.
Беш қаватли кутубхона Нидерландиянинг MVRDV дизайнерлик фирмаси билан ҳамкорликда Тяньцзиндаги Шаҳарсозлик институти томонидан лойиҳалаштирилган.
Янги бино Тяньцзиннинг Бинхай маданий даҳасида жойлашган ва шу боис "Бинхай кўзи" номини олган. Кутубхона майдони - 34 минг квадрат километр, у ерга 1,2 миллионтагача китобни сиғдириш мумкин.
Кутубхонада мутолаа хонаси, меҳмонлар учун зал, учрашувлар учун хоналар, компьютер ва аудио-хоналар бор.
Мавзуга оид
23:16 / 17.01.2026
Венесуэла устидан назорат Трампни “нефт қироли”га айлантира оладими?
11:24 / 17.01.2026
Канада Хитой электромобилларига божларни кескин пасайтиради
13:52 / 15.01.2026
Хитойнинг Россия билан савдо ҳажми 5 йилда илк бор қисқарди
12:13 / 14.01.2026