Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу ерларга бегоналарнинг кириши тақиқланади (фотожамланма)
Инсонлар бу ажойиб сайёрамизнинг деярли ҳар бир бурчагини тадқиқ қилишган. Бироқ шундай жойлар борки, уларни фақат суратларда кўриш мумкин, бироқ у ерларга кириш мумкин эмас. Эҳтимол, шунинг учун ҳам бу масканлар одамларни янада кучлироқ ўзига жалб этар. BigPicture бегоналар кириши тақиқланган 10 маскан ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.
Богемия ўрмони, АҚШ
Умумий майдони 11 квадрат километрдан иборат бўлган ҳудуд Сан-Францискодаги Богемия номи билан машҳур хусусий эркаклар клубига қарашли. 1989 йилдан бери ҳар йили июль ойида дунёнинг энг нуфузли кишилари бу ерга ташриф буюришади ва икки ҳафта давомида ёзги марафонда қатнашишади. Юз йилдан ортиқ вақт мобайнида клуб фаолияти сир тутилган ва бу кўп миш-мишлар ҳамда тахминлар туғилишига сабаб бўлган: баъзилар Богемия клуби - янги дунё ҳукумати, ўрмон эса - иблис яшайдиган жой деб ўйлаган. Журналистларнинг бу ўрмонга кириши тақиқланган.
HAARP, АҚШ
1997 йилда Аляскада ишга туширилган мажмуа иносферани ўрганиш ва ракета ва ҳаво мудофааси тизими ривожи учун хизмат қилади. У 13 гектар майдонни эгаллайди. Фитна назарияси тарафдорларининг таъкидлашича, бу объект иқлим ўзгаришига таъсир кўрсатиши, сунъий йўлдошларни ўчириши ва инсон онгини назорат қилиши мумкин. Улар ҳатто бу жойнинг зилзила, қурғоқчилик, довул, сув тошқинлари ва эпидемиялар келтириб чиқариш мумкинлигига ишонишган.
Межгорье, Россия
Бошқирдистон Республикасида жойлашган бу шаҳар Россиядаги "энг ёпиқ" жойлардан биридир. Баъзи одамларнинг айтишича, бу ерда гўёки ер ости пойтахти қурилмоқда. Бу ерда, Россиянинг бошқа ёпиқ шаҳарларидан фарқли ўлароқ, илмий-тадқиқот институтлари, ҳарбий объектлар, ядровий қурол-яроғ ёки атом саноати йўқ. Межгорьеда аслида нима бўлаётгани ҳозирча номаълум.
Афон, Юнон Македонияси
Афон — 20 православ монастири жойлашган улуғвор тоғ. Афсуски, у ерга ҳамма ҳам кира олмайди. Аёллар кириши тақиқланади. Низомнинг 186-моддаси: "Қадимий урф-одатларга мувофиқ, ҳар қандай аёл зотининг Муқаддас Тоғ ярим оролига кириши тақиқланади". Афонада шунингдек урғочи ҳайвонлар кириши ҳам тақиқланган. Фақат товуқларгина бундан мустасно. Қонунни бузганларга 8-12 ойлик қамоқ жазоси берилиши мумкин.
Coca-Cola рецепти сақланувчи жой, АҚШ
Айтишларича, бу афсонавий ичимликнинг рецептини атиги икки киши билар экан. Рецепт компаниянинг штаб-квартирасида юқори технологияли қулфлар ортида сақланади, оддий одамларнинг у ерга кириши тақиқланган.
Медог, ХХР
Бу муқаддас маскан буддистлар учун, у ерга олиб борувчи йўл йўқ. Асрлар донишмандлигини ҳис этгиси келган одам у ерга тоғу тошлар ошиб боришларига тўғри келади. Йўлда тубсизлик узра 200 метрли ингичка кўприкдан ўтиш керак бўлади.
Оймякон, Россия
Оймякон сайёрамиздаги энг совуқ қутблардан бири сифатида машҳур. Бу ерда январь ойида ҳарорат ҳафталаб 50 даражадан паст кўрсаткични қайд этиши мумкин.
Жавари водийси, Бразилия
Тахминан 80 минг квадрат километр келадиган майдонда 14 қабила яшайди, улар ташқи дунё билан алоқа қилишмайди. Уларни кўришнинг деярли иложи йўқ, чунки мамлакат ҳукуматининг ўзи қабилалар изоляциясини қўллаб-қувватлайди, махсус кучлар эса у ерга бегоналар киришидан ҳимоя қилади.
Макка ва Мадина
Фақат Аллоҳга ишонувчи одамларгина масжид ва саройларнинг бундай бетакрор гўзаллигидан бахра олиши мумкин. Муқаддас шаҳарга ислом динига эътиқод қилмайдиганларнинг кириши қатъий тақиқланган.
Кеймада-Гранди (Илонлар ороли), Бразилия
Орол дунёдаги энг хавфли илонлар маскани сифатида машҳур. Мамлакат ҳукумати шу сабабли, шунингдек флора ва фаунани сақлаб қолиш мақсадида оролга киришни тақиқлайди.
Мавзуга оид
14:05 / 10.06.2023
Жиззахда севган қизининг уятли расмларини интернетда тарқатиш билан қўрқитган йигит қўлга олинди
20:29 / 15.10.2019
Уларни бу ракурсда кўрмагансиз: Шаҳарларнинг қуш парвоз қиладиган баландликдан олинган суратлари
12:24 / 04.03.2019
Акслардаги ғаройиб гўзаллик
11:58 / 30.01.2019