Фан-техника | 08:40 / 15.11.2017
15633
2 дақиқада ўқилади

Хитойда ҳаво ифлосланиши билан курашнинг ажойиб усули қўлланилмоқда

Фото: EAST NEWS

Хитойдаги кўпчилик шаҳарлар ифлосланишнинг рекорд даражаларидан азият чекади. Шэньчжэнда бу муаммони ҳал қилиш учун, келаси йилнинг охирига қадар электр автобуслар оддий автобуслар ўрнини эгаллайди. Бунда BYD компаниясининг электрбусларидан фойдаланилади, деб ёзмоқда Clean Technica.

Жамоат транспортининг барча паркини электрга ўтказиш шаҳардаги ҳаво сифатини кескин ошириши мумкин. Шэньчжэнь шаҳри инсонлар ҳаёти хорижий нефть компаниялари даромадидан юқори туришини тушуниб етди.

Шэньчжэнь бу мақсад бўйича анча вақтдан бери ишламоқда. Кўчаларда 14 000 та электр автобуслар юрибди, атиги бир неча юзта дизеллиси қолган. Улар икки ой давомида фойдаланишдан олинади. BYD эса шаҳар учун электр автобусларнинг 80 фоизини етказиб беришга жавобгар. Компания шунингдек шаҳарни электрмобиллар (EV) билан ҳам таъминлайди, айнан BYD Хитой EV бозорида етакчилик қилади, ҳамда бутун дунё бўйлаб ўзининг электр автобусини тақдим этади. BYD Шэньчжэнда синов жараёнларини 2011 йилда бошлаган. Олти йил давомида гигант шаҳарни (аҳолиси 11,9 млн. киши) электртранспортга ўтказишнинг уддасидан чиқилди.

Мавзуга оид