Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кетиш олдидан. Атамбоевлар давлат мукофотига лойиқ кўрилди
Фото: rfl.org
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат ҳудудлариниинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодиётни мустаҳкамлашга қўшилган улкан хизматлар учун давлат мукофотлари бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 24.kg хабар бермоқда.
Мукофотланганлар рўйхатида юзга яқин киши бор. Жумладан, III даражали «Манас» ордени билан Ўш вилояти «Маткарим» фермер хўжалиги раҳбари Жусупакмат Атамбоев, Қирғизистон Республикасининг фахрий ёрлиғи билан Тон овул кенгаши раиси Талантбек Атамбоев мукофотланган.
Мукофотланганлар орасида деҳқонлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, инженерлар ва экологлар бор. Амалдорлар ҳам учрайди. Жумладан, Бишкек шаҳри ҳокими Албек Ибраимов «Данк» ордени билан мукофотланган. «Данк» медали миллий энергия холдинги бошқаруви раиси Ойбек Калиевга ҳам берилган.
Илгарироқ Алмазбек Атамбоев сўнгги йилларда «давлат мукофотлари институти деградацияга дучор бўлганлиги сабабли» Қирғизистонда давлат мукофотлари аҳён-аҳёнда берилганини айтиб ўтган эди.
Лекин шу йилнинг ўзидаёқ президент бунгача уч марта давлат мукофотларини тарқатган эди: октябрда, июлда ва мартда.
Мавзуга оид
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
18:09 / 07.01.2026
Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам АҚШ визаси учун 15 минг долларгача гаров тўлайди
15:22 / 07.01.2026
Жапаров Қирғизистон ва Тожикистон ярашишида Шавкат Мирзиёевнинг ўрни катта бўлганини айтди
23:08 / 03.01.2026